Умумий маълумотлар

1.1.    Ҳар бир профессор-ўқитувчи ўзи дарс берадиган фанлар бўйича ўз модулини (электрон мажмуани) шакллантириши шарт. Унинг таркибига  силлабус (ОТМ, фан ўқитувчиси ва фан ҳақида умумий маълумотлар, баҳолаш меъзонлари, аудиториядаги тартиб-қоидалар ва ҳ.к), мавзулар бўйича тарқатма материаллар ва тақдимотлар, муаммоли вазиятли масалалар (кейс-стади) ва уни  ҳал этиш бўйича кўрсатмалар, эълонлар, баҳолаш натижалари ва ўқитувчи лозим деб ҳисоблаган бошқа материаллар киради.

1.2. Кафедра муҳокамасидан ўтказилгандек кейин, профессор-ўқитувчи фан бўйича ўз модулини (электрон мажмуани) веб-сайтдаги махсус порталга жойлаштиради. Бунинг учун кафедранинг хулосаси талаб қилинади.

1.3. Профессор-ўқитувчининг фан бўйича ўз модулини яратишдан қуйидаги мақсадлар кўзда тутилади:

-  талаба веб-сайтдаги тегишли блокга ташриф буюриб, керакли маълумотларни олдиндан олиш ва мустақил таълим олиш имкониятига эга бўлади, фанга қизиқиши ортади;

- профессор-ўқитувчи модулга ўзи лозим деб ҳисоблайдиган қўшимчалар киритиш, тегишли материалларни жойлаштириш, муҳим эълонлар,  баҳолаш натижаларини киритиб бориш ва шу каби оператив ўзгартиришларни амалга ошириш имкониятига эга бўлади;

- профессор-ўқитувчиларга ўз педагогик маҳоратини, ўзига хос педагогик усулларини намоён этиш, мултимедиали ва бошқа электрон ресурсларни тўғридан-тўғри жойлаштириш учун кенг имкониятлар юзага келади;

- профессор-ўқитувчиларнинг модул материаллари сифатини таъминлашдаги масъулияти ошади;

-       талабаларга керакли маълумотларни масофада туриб олиш имконияти юзага келади.

1.4. Тайёрланган фан модулининг сифати ва савияси, модулга киритилган материалларнинг тўғрилиги, тўлиқлиги ва бошқа талабларга жавоб бериши учун шахсан ўқитувчи ва кафедра мудири масъул ҳисобланади.